Дискотекадаги ёнғинда 50 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Шимолий Македония шимоли-шарқидаги Кочани шаҳридаги “Пульс” дискотекаси ёниб кетиши оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда MIA хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Ички ишлар вазирлигидан ҳозирча расмий баёнот келиб тушмаган, бироқ расмийлар ўнлаб жабрланганлар мамлакатнинг турли шаҳарларидаги шифохоналарга етказилганини тасдиқлаган.

Воқеа содир бўлган вақтда муассасада 1,5 мингга яқин одам бўлган. Ёнғин бугун, 16 мартга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан тахминан 3:00 да содир бўлган. Тахминларга кўра, ёнғинга концерт вақтида пиротехника воситаларидан фойдаланиш сабаб бўлган.

Воқеа жойига Бош вазир Христиан Мицкоский ва ҳукумат аъзолари етиб борган.

Қайд этилишича, қутқарув хизматлари ёнғин оқибатларини бартараф этишда давом этмоқда, уларга маҳаллий аҳоли кўмак бермоқда.

Маҳаллий “Vecher” нашри хабарига кўра, концерт ўтказилган тунги клуб эгаси қўлга олинган. Ички ишлар вазирлиги тадбир ташкилотчиларини сўроққа чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Анталья вилоятидаги Алания шаҳрида қурилиш бўлаётган меҳмонхона биносида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Шимолий Македония дискотека

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг