Дания Қуръонни ёқишни тақиқламоқчи
Олам
−
26 Август 2023
4527Дания ҳукумати жамоат жойларида Қуръон ва бошқа диний битикларни ёқишни тақиқловчи қонун лойиҳасини киритмоқчи. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазири Петер Хуммельгорд маълум қилди.
Хуммельгорднинг фикрича, муқаддас китобларни ёқувчиларнинг ягона мақсади нафрат уйғотиш ва нифоқ солишдир.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси ҳозирда мамлакатларнинг давлат байроқларини ёқишни тақиқловчи қонун билан бирлаштирилади.
“Бу орқали Қуръон ва Инжилни омма олдида ёқиб юборганлар жазоланади. Ушбу қонун фақат жамоат жойларида ёки кенгроқ муҳитга татбиқ этиш мақсадида амалга ошириладиган ҳаракатларга қаратилган бўлади”, дейди вазир.
Қонун лойиҳаси парламентга қачон тақдим этилиши ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дания пойтахти Копенгагендаги Ироқ элчихонаси олдида ўта миллатчи “Даниялик ватанпарварлар” гуруҳи вакиллари митинг ўтказиб, Қуръон китобини ёқиб юборганди.