Даниэле Де Росси “Женоа” бош мураббийи этиб тайинланди
Спорт
−
06 Ноябрь 1092 2 дақиқа
А Серия клуби “Женоа” Патрик Виейрани истеъфосидан сўнг, унинг ўрнига Даниэле Де Россини бош мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Женоа” жамоаси Даниэле Де Росси асосий жамоага бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилади. Янги мураббий аллақачон футболчилар билан учрашди. Де Росси навбатдаги машғулотларда жамоага бошчилик қилади”, дейилади клуб баёнотида.
42 ёшли Де Росси “Рома”да футболчи сифатида йигирма йилга яқин фаолият юритган. У 2024 йил январь ойида Жозе Моуринью ишдан бўшатилгач, пойтахт клубида бош мураббий сифатида иш бошлаган. “Рома”ни А Серияда олтинчи ўринга ва Эвропа лигаси ярим финалига олиб чиққан ва шартномаси 2027 йилгача узайтирилган, бироқ Де Росси сентябрь ойида янги мавсумни ғалабасиз бошлагани учун истеъфога чиқарилди эди.
Де Россининг “Женоа” бош мураббийи сифатидаги дебют учрашуви жорий йилнинг 9 ноябрь куни А Серия доирасида “Фиорентина”га қарши бўлиб ўтади.
“Женоа” нинг собиқ мураббийи Патрик Виейра жорий мавсумда жамоани 3 та дуранг ва 6 та мағлубият билан турнир жадвалининг энг пастки поғонасига олиб келганидан сўнг истеъфога чиқарилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг бошқа бир жамоаси “Ювентус” клуби жамоага янги бош мураббий сифатида Лучано Спаллетти тайинланганини эълон қилган эди.
Live
Барчаси