Шевченко Италия клубидан истеъфога чиқарилди

Спорт

image

Италиянинг “Женоа” клуби бош мураббийи Андрей Шевченко истефога чиқарилди, Бу ҳақда Италия клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Украиналик мутахассис 2021 йилнинг 7 ноябрь куни жамоа бошқарувига келган ва фақатгина битта ғалаба қайд этди.

Аввалроқ, “Женоа” бош мураббийлигига номзодлар илгари жамоани бошқарган ва шартномаси тугамаган Давиде Бальардини ва Роландо Маран эканлиги малум бўлганди. Шевченконинг ўрнига бош мураббий сифатида иш бошлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шевченко 2021 йилнинг ноябрида “Женоа” мурббийи этиб тайинланган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Генуяликлар Шевченко бошчилигида Италия чемпионатида тўққизта ўйин ўтказиб, уч бор дуранг ўйнади ва олти марта мағлубиятга учради. У бош мураббий сифатидаги сўнгги баҳсда Италия кубоги доирасида “Милан”га мағлуб бўлди – 1:3.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Женоа Шевченко

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг