Италия А сериясига бугун старт берилади. Шомуродов жамоаси илк турда ким қарши ўйнайди?

Спорт 7160
image

Бугун, 21 август куни Италия А сериясининг янги мавсумига старт берилади. 

Ўтган мавсум чемпиони Миланнинг “Интер” клуби ўз майдонида Генуянинг “Женоа”сини қабул қилади. Учрашув тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади. Шунингдек, Бергамонинг “Аталанта” жамоаси Туринда “Торино” меҳмони бўлади.

Эртага, 22 август куни “Удинезе” “Ювентус”ни қабул қилса, ўзбекистонлик Элдор Шомуродов билан шартнома имзолаган “Рома” Флоренциянинг “Фиорентина” клуби билан баҳс олиб боради.

Биринчи тур учрашувлари “Сампдория” ва “Милан” учрашуви билан ўз якунига етади.

Маълумот учун, Италия чемпионатининг ўтган мавсумида “Интер” 91 очко тўплаган ҳолда чемпионликка эришган эди. 2-ўрин “Милан”, 3-ўрин эса “Аталанта”га насиб қилган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 335
Рейтинг: 3
t
×