Элдор Шомуродов трансфер ҳуқуқларига эгалик қилувчи клубга янги мураббий тайинланди

Спорт

image

Собиқ италиялик футболчи  Даниэле Де Росси Римнинг “Рома” клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 16 январь куни эрта тонгда португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо “бўрилар” бош мураббийлигидан бўшатилди.

Манбага кўра, “Рома” Де Росси билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган. Агар Де Росси билан натижалар муваффақиятли бўлса, келишув узайтирилиши мумкин.

Маълумот учун, Де Росси 2002 йилдан 2019 йилгача “Рома”да тўп тепган. Бу даврда у барча турнирларда 616 та учрашувда қатнашиб, 63 та гол урган ва 60 та голли узатмани амалга оширган. “Рома” мухлислари Де Россини Франческо Тотти билан бир қаторда клубнинг тирик афсонаси деб ҳисоблайди.

Қайд этиш жоиз, Италиянинг “Кальяри” клубида ижара асосида тўп тепаётган, ҳозирда жароҳатидан даволанаётган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовнинг трансфер ҳуқуқлари айнан “Рома”га тегишли. Мавсум якунлангач, Шомуродов яна “бўрилар” сафига қайтади.

А Сериянинг 20-туридан сўнг Рим клуби 29 очко жамғариб, турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Даниэле Де Росси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made