Италия клуби Элдор Шомуродов учун “Бунёдкор”га компенсация тўлайди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Италиянинг “Женоа” футбол клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов учун компенсация тўлаб бериши керак бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ахборот хизмати хабар берди.

Айтилишича, FIFA’нинг қарорига кўра, “грифон”лар 45 кун ичида Шомуродов учун “Бунёдкор” клубига машғулот компенсацияси тўлаб бериши керак. 

Маълумот учун, Элдор 2015-2017 йилларда Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” клубида тўп сурган. Кейинчалик футболчи уч йил руслар билан “Ростов” шарафини ҳимоя қилиб, 2020 йилда генуяликлар таркибига бориб қўшилган.

Шунингдек, Шомуродов “Женоа”даги бир йиллик фаолиятидан сўнг “Рома” ва 2022/2023 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида “Специя” клубида тўп сурди. Мавсум якунида эса спортчи яна Римга қайтадиган бўлди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Элдор Шомуродов Женоа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг