“Бузоқнинг югургани...” Пашинян Путиннинг ҳузурига бормоқчи

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия Президенти Владимир Путин билан Бишкекдаги учрашувни жуда яхши деб атади ва яқин келажакда Москвага ташриф буюришга келишиб олинганини маълум қилди.

“Россия Президенти Владимир Путин билан жуда яхши учрашув ўтказдим”, дейди у ўзининг Telegram-каналида эълон қилинган видеомурожаатида.

У сўзида давом этаркан, икки мамлакат ҳам ўзаро муносабатларда эҳтиёткор эканини алоҳида урғулаган ва келгуси алоқалар янада яхшироқ бўлишига умид билдирган. 

“Самимий ва конструктив мулоқотни Москвага яқин орадаги ташрифим давомида давом эттиришга келишиб олдик. Шуни қайд этиш керакки, Арманистон ва Россиянинг икки томонлама муносабатлари ҳар икки давлат учун жуда муҳим ва биз бу муносабатларга жуда эҳтиёткорона ёндашамиз, Президент Путин бошчилигидаги Россия ҳам эҳтиёткорона ёндашади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, янги муҳитда, янги шароитларда бу муносабатлар ўзгаришга муҳтож ва бу ўзгариш натижасида, ишончим комилки, муносабатлар яхшироқ – янада конструктив, фойдали ва илиқроқ бўлади”, дея қўшимча қилган Пашинян.

Россия Президенти Владимир Путин Арманистон Бош вазири Никол Пашинянни мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг аниқ масалаларини муҳокама қилиш учун Россия пойтахтига таклиф қилганини маълум қилди.

“Мен уни [Пашинянни] Москвага шошилмасдан, унинг мутахассислари ва бизнинг мутахассислар билан ўтириб, ҳар бир бандни кўриб чиқишимиз учун таклиф қилдим. У ерда аниқ саволлар бор. Айтайлик, темир йўл, уни ривожлантириш масалалари. Бундай инфратузилмага сармоя киритиш ташувлар ҳажмига боғлиқ. Ташувлар ҳажми борми? Агар бўлса, биз исталганча сармоя киритамиз. Ташувлар ҳажми бўлмаса – на сармоя, на ривожланиш бўлади”, дейди Путин.

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Владимир Путин ва Никол Пашинян Бишкекда ШҲТ саммити доирасида учрашиб, икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди. Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш нияти ва бу қарорнинг Россия билан муносабатларга эҳтимолий таъсири бўлди.

Ўз навбатида, Пашинян ҳам Арманистон Россия билан муносабатларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини билдирган. У Ереваннинг Европа Иттифоқига қўшилишга интилиши Россия ва ЕОИИ билан мавжуд келишувларни бузмайди, деб ҳисоблашини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян энди Россияни “стратегик шерик” деб ҳисобламаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг