Бузғунчилар нишони бўлган Олма-ота аэропорти қанча зарар кўргани очиқланди

Олам

image

Қозоғистоннинг энг йирик Олма-ота аэропортига жорий йилнинг январь ойидаги намойишлар ортидан деярли 23 миллиард тенге зарар етган. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди. 

Олма-ота маъмуриятининг дастлабки маълумотларига кўра, халқаро аэропорт бир неча кунлик тўпалонлар вақтида 22,6 миллиард тенге миқдорида зарар кўрган.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 5 январь куни кечқурун намойишчилар аэропортга бостириб киришганди.

Ижтимоий тармоқларда ёниб кетган машиналар ва вайрон қилинган аэропорт зали акс этган кадрлар тарқалди. Йўловчилар эса эвакуация қилинган.

Аэропорт жорий 13 январь кунидагина фаолиятини тиклади. Олма-отада комендантлик соати жорий этилиши сабаб билан аэропорт фақатгина 08:00 дан 21:00 гача очиқ эди. Ҳам ички, ҳам халқаро рейслар амалга оширилган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан терминалга фақат йўловчилар кириши мумкин эди.

Бугун, 19 январь куни  00:00 дан эса фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати тугатилиб, аэропорт нормал иш фаолиятини бошлади.

Қозоғистонда намойишлар

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ермек Сагимбаев эгаллади.

Қозоғистонда бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Шунингдек, шу кунларда соат 23:00 дан 07:00 гача комендантлик соати амалда бўлади.

Президент Республика Сакен Исабековни давлат қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. 6 январь куни Россия, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон ҳарбийларидан иборат КХШТ тинчликпарвар контингенти Қозоғистонга кирди. Хорижий ҳарбийларга муҳим аҳамиятга эга объектларни қўриқлаш вазифаси топширилди. КХШТ контингенти кеча Қозоғистонни тарк этишни бошлади.

Ҳозиргача БеларусьАрманистон ва Россия ҳарбийлари ортга қайтгани ҳақида хабар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг