Бугун 52 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди
Жамият
−
12 Май 2020
9009Бугун, 12 май куни Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Хоразм вилоятида 18 нафар ва Наманган вилоятида 5 нафар, жами 30 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 52 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2040 нафарни ташкил этмоқда.
Аввалроқ, Тошкент, Сурхондарё, Андижон ва Наманганда жами 22 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда коронавирус аниқланганлар сони 2519 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган. Айни вақтда шифохоналарда 469 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси