Сўнгги соатларда коронавирус юқтирганлар 10 нафарга кўпайди
Жамият
−
12 Май 2020
8209Ўзбекистонда яна 10 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
2020 йил 12 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2519 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 1996 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган.
LiveБарчаси