Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 2000 нафардан ошиб кетди
Жамият
−
12 Май 2020
9210Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида жами 14 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 12 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида яна 2 нафар, жами 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича,Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Андижон вилоятидан. Улардан 4 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари Россиядан, яна 1 нафари Тожикистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 5 нафари эркак, 1 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 72 ёшда бўлса, энг ёши 4 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 5 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, 1 нафари Россиядан, 3 нафари Қозоғистондан, яна бир нафари эса Дубай-Тошкент чартер рейси билан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, улар Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, Тожикистон Республикасидан 1 нафардан фуқарони ташкил қилади.. Улар орасида энг ёши каттаси 47 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёшда. Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар 628 нафар етди.
Шунингдек, Сурхондарёда тузалганларнинг 2 нафари ҳам (49 ёшли эркак Жарқўрғон туманидан, 33 ёшли эркак Ангор туманидан) ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 40 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2010 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда коронавирус аниқланганлар сони 2519 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.
LiveБарчаси