“Бу жуда муҳим учрашув”. Саидов Самарқандда Рубио билан учрашди (видео)
Жамият
−
12:08 987 3 дақиқа
Бугун, 19 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Рубио ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Сизни бу ерда, Самарқандда қабул қилиш биз учун катта шараф. Биз Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатларда жуда муҳим бир паллага тўғри келган ушбу ташрифингизга алоҳида аҳамият қаратамиз. Прездент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трампнинг мустаҳкам сиёсий иродаси ҳамда яқин шахсий муносабатлари туфайли стратегик шериклигимиз янги босқичга кўтарилди, сиёсий мулоқотимиз эса янада фаоллашди”, дейди Бахтиёр Саидов.
.jpg)
Шунингдек, у Иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгайиб бораётганини, хавфсизлик ҳамда минтақавий масалалардаги шериклик ҳам мустаҳкамланаётганини қайд этган.
“Шу сабабли, биз Қўшма Штатлар билан мустаҳкам, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шериклик ўрнатиш тарафдоримиз. Сизнинг Ўзбекистонга ва Марказий Осиёга кўрсатаётган эътиборингизни ҳамда муносабатларимизни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссангизни юқори баҳолаймиз. Бугунги учрашув ушбу ижобий динамикани янада ривожлантиришга ва янги имкониятларни топишга ёрдам беришига аминман”, дейди Саидов.
АҚШ Давлат котиби ҳам Самарқандда эканлигидан хурсандлигини билдирган.
“Бизни қабул қилганингиз учун ташаккур. Бу ерда барчамиз бирга эканлигимиздан хурсандмиз. Бу жуда муҳим учрашув. Биз Қўшма Штатлар ҳамда Ўзбекистон ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатларни миллий хавфсизлигимиз ҳамда иқтисодий фаровонлигимиз учун ғоят муҳим деб биламиз. Президент Трамп ва бешта мамлакатнинг тегишли раҳбарлари бошчилигида сўнгги 11 йил давомида биз жуда мустаҳкам муносабатларни шакллантирдик, бу муносабатлар халқларимиз учун улкан ютуқлар ва сезиларли натижалар келтирди”, дейди Рубио.
.jpg)
Жумладан, у ўтган йил ноябрь ойидаги C5+1 саммитидан бери ҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида 25 миллиард доллардан ортиқ тижорат келишувлари ва битимларини таъминланганини ҳамда савдо ва инвестициялар соҳасида яна 100 миллиард доллардан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилаётганини айтган.
“Сўнгги 10 йил давомида биз АҚШ хусусий секторининг бозор либераллашуви ва амалга оширилаётган ислоҳотларга таяниб, мамлакатингиз ҳамда минтақангизнинг жадал ўсаётган иқтисодиёти тақдим этаётган имкониятларга тобора кўпроқ эътибор қаратаётганига гувоҳ бўлдик. Масалан, Ўзбекистон мамлакатимизнинг аэрокосмик саноатида иштирок этишга рози бўлгани ва 22 та Boeing Dreamliner самолётини харид қилганидан фахрланамиз”, дейди АҚШ Давлат котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марко Рубио рафиқаси билан бирга Самарқандга келгани ҳақида хабар берилган эди. Уни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан бирга Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник кутиб олган.
Live
Барчаси