“Хуш келибсиз, жаноб Рубио!” Саида Мирзиёева Самарқандда АҚШ Давлат котибини қарши олди
Жамият
−
18 Октябрь 987 1 дақиқа
Бугун, 18 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқанд шаҳрига келди. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева уни Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан қутлади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони кўҳна ва навқирон Самарқанд заминида қутлашдан мамнунман. Бу — унинг Марказий Осиёга илк ташрифи”, дейди Саида Мирзиёева.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Унинг билдиришича, олдинда “C5+1” форматидаги муҳим музокаралар, бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ҳамда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилиши кутмоқда.
“Ўзбекистонга хуш келибсиз, жаноб Рубио!” дейди Президент Администрацияси раҳбари.
.jpg)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марко Рубио рафиқаси билан бирга Самарқандга келгани ҳақида хабар берилган эди. Уни Саида Мирзиёева билан бирга Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник кутиб олган.
Live
Барчаси