Британия Мудофаа вазири ишдан кетмоқчи
Олам
−
17 Июль 2023
6659Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес жорий йилнинг сентябрь ойида ишдан кетиш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда “The Times” газетаси хабар берди.
Уоллес оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида сиёсатдан чарчаганини ва фаолиятини якунламоқчи эканини айтган. Шунингдек, у кейинги сайловларда қатнашмаслигини ва улар ўтказилгунга қадар оддий депутат бўлиб қолишини билдирган.
“Мен 1999 йилда Шотландия парламентига сайланганимда сиёсатга кирганман. Мана 24 йил бўлди. Етти йилдан кўпроқ вақт давомида тўшагим ёнида учта телефон билан ётиб, уйғондим”, деган вазир.
Уоллеснинг сўзларига кўра, у жорий йилнинг 16 июнь куни Бош вазир Риши Сунакни қарори ҳақида хабардор қилган. Ўшанда у ўз режаларини оммага эълон қилмоқчи бўлган, бироқ айрим сабабларга кўра бу фикрдан қайтган.
Уоллес ишини тугатиб, нормал ҳаётга қайтиш, уч нафар фарзанди билан кўпроқ вақт ўтказиш ва умуман бошқа касб йўлини танлаш истагидалигини айтган.
“Ҳатто барда ишласам ҳам жуда хурсанд бўлардим. Мен ўз миссиямни тўлиқ амалга оширгандек ҳис қиляпман ва бу менга жуда кўп имкониятлар беришига ишонаман”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес Вильнюсдаги саммит арафасида бўлиб ўтган НАТО жамоат форумида Ғарб давлатлари тезлаштирилган тартиб остида мамлакатни НАТОга қабул қилишдан бош тортиш қарорларини танқид қилиш ўрнига, Украинадан ҳарбий техника етказиб бергани учун миннатдорлик сўзларини эшитишни хоҳлашини айтди. Саммит якунида ўтказилган матбуот анжуманида эса Зеленский Ғарбга яна қандай қилиб миннатдорлик билдириши мумкинлигини тушунмаслигини ва ҳар куни эрталаб уйғониб, Бен Уоллесга қўнғироқ қилиб, унга миннатдорлик билдиришга тайёрлигини айтди. Бунинг ортидан Украинанинг Лондондаги элчиси Вадим Пристайко Зеленскийнинг Бен Уоллеснинг сўзларига муносабатини “носоғлом киноя” деб атади. Шундан кейин Финляндия Ташқи ишлар вазири Элина Валтонени Британиянинг “Finanсial Times” газетасига берган интервьюсида Ғарб давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаш хайрия эмаслигини тушуниши кераклигини айтиб ўтди.
LiveБарчаси