Бразилияда кўнгиллининг ўлимидан сўнг Хитой вакцинаси синови тўхтатилди
Олам
−
10 Ноябрь 2020
6996Бразилияда Хитойнинг “Коронавак” вакцинасининг клиник синовлари ўта кўнгилсиз ҳодисадан кейин тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда “Globo” маълум қилди.
Ушбу вакцина Хитойнинг “Sinovac Biotech” фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Маълумотга кўра, клиник синовлар пайтида кўнгиллилардан бири вафот этган.
Шундан сўнг, Бразилиянинг Anvisa Соғлиқни сақлаш тизимини назорат қилувчи агентлиги “жиддий ножўя таъсир” туфайли вакцинанинг клиник синовлари тўхтатилганини эълон қилган.
Синовларни назорат қилаётган Бутантан институти раҳбари Димас Ковас маълумотларига кўра, кўнгиллининг ўлими ушбу вакцина синовлари билан боғланмаган.
“Биз Anvisa’ни “жиддий ножўя таъсир”дан эмас, балки ўлим юз берганидан хабардор қилгандик. Anvisa’нинг ушбу қароридан бироз таажжубдамиз, чунки ўлим вакцина синови билан боғланмаган”, деган Ковас.
Қайд этилишича, Хитойнинг “Коронавак” вакцинаси клиник синови Туркия ва Индонезияда ҳам ўтказиляпти. Аммо у ерда синовлар тўхтатилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Аввалроқ, Бразилияда Оксфорд университети ва AstraZeneca компанияси томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина синовида иштирок этаётган кўнгилли вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Кейинчалик, Оксфорд университети мутахассислари кўнгиллилардан бири вафот этганига қарамай, Бразилияда коронавирусга қарши вакцинани тадқиқ қилишни давом эттириши маълум бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь