7 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи коронавирусга қарши эмланди

Олам 5235
image

Россия Федерациясида етти мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов маълумот берган. 

Унинг таъкидлашича, ҳарбий хизматчиларни эмлаш учун 14,5 минг доза вакцина олинган. 

Улар ҳарбий округларга, Шимолий флотга ва Мудофаа вазирлигининг марказий аппаратига тарқатилган. 

“Ҳар куни бир ярим минг аскар эмланмоқда. Ҳозиргача 7 минг 175 нафар ҳарбий хизматчи эмланди”, деган Иванов.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кенг кўламли эмлаш бошланишини эълон қилганди. Путин Россияда 2 млн доза атрофида вакцина ишлаб чиқарилганини маълум қилган.

Мамлакат Бош вазири ўринбосари Татьяна Голиковага кўра, Россияда эмлаш бепул ва ихтиёрийлик асосида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ҳозиргача иккита вакцина расман рўйхатда ўтказилган. “Спутник V” вакцинаси 11 августда, “ЭпиВакКорона” препарати эса 14 октябрда рўйхатдан ўтказилган. “Спутник V”нинг самарадорлиги 92 фоизни ташкил этгани айтилганди.

Бугун Ўзбекистонга Россиянинг коронавирусга қарши “Cпутник V” вакцинаси намуналари олиб келинди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 3.1
t
×