Путин COVID-19 га қарши кенг кўламли эмлашни бошлашга кўрсатма берди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кенг кўламли эмлаш бошланишини эълон қилди. Бу ҳақда РФ раҳбари Мудофаа вазирлигининг кўптармоқли тиббиёт марказлари очилишига бағишланган видеоконференция вақтида айтиб ўтди.

Путин Россияда 2 млн доза атрофида вакцина ишлаб чиқарилганини маълум қилди.

“Бу бизга оммавий бўлмаса ҳам кенг кўламли эмлашни бошлашга имкон беради”, деган у.

Унга кўра, эмлашни иккита хавф гуруҳи – шифокор ва ўқитувчилардан бошлаш керак. Путин Бош вазир ўринбосари Татьяна Голиковага аҳолини коронавирусга қарши вакциналашни келаси ҳафтадан бошлашни айтган.

“Агар сиз биз ушбу нуқтага етиб келдик деб ўйласангиз, ишни келгуси ҳафтанинг охиридан кенг кўламли эмлашни бошлашимиз учун мослаб ташкил қилишингизни сўрайман”, деган Путин.

Ўз навбатида Голикова россияликларни эмлашни декабрда бошлаш мумкинлигини таъкидлаган.

“Ҳозир биз аҳолининг дастлабки муҳим гуруҳларини баҳолаяпмиз. Улардан иккитаси – шифокор ва педагогика ходимлари”, деган Голикова.

Унинг сўзларига кўра, эмлаш бепул ва ихтиёрийлик асосида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ҳозиргача иккита вакцина расман рўйхатда ўтказилган. “Спутник V” вакцинаси 11 августда, “ЭпиВакКорона” препарати эса 14 октябрда рўйхатдан ўтказилган. “Спутник V”нинг самарадорлиги 92 фоизни ташкил этгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус вакцинаси

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг