Кўнгиллининг ўлими коронавирусга қарши вакцина тадқиқотларини тўхтатмайди

Олам 3781
image
Бразилияда AstraZeneca компанияси томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина синовида иштирок этаётган кўнгилли вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
 
Оксфорд университети мутахассислари эса кўнгиллилардан бири вафот этганига қарамай, Бразилияда коронавирусга қарши вакцинани тадқиқ қилишни давом эттириш ниятида.
 
"Бразилиядаги ушбу ҳолатни синчковлик билан таҳлил қилиш клиник синовларнинг хавфсизлиги тўғрисида ҳеч қандай ташвиш йўқлигини кўрсатди. Мустақил аудиторлик текшируви натижалари ҳамда Бразилия регулятори томонидан ўтказилган аудиторлик текшируви натижаларига кўра тест синовларини давом эттириш тавсия этилди", деган университет вакили.
 
Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейрода коронавирус вакцинаси синовини ўтказаётган “Д'Ор” хусусий университети маълумотига кўра, мамлакатда препарат тадқиқотида 8 минг киши иштирок этяпти. Уларнинг ярми плацебо олган. Вафот этган кўнгилли препаратнинг ўзини олгани ҳозирча номаълум.
 
Аввалроқ, AstraZeneca беморларнинг бирида иккиламчи таъсир пайдо бўлгани сабабли коронавирусга қарши вакцинанинг АҚШда ўтказилаётган учинчи фаза синовларини тўхтатиб қўйганди. Кейинроқ компания Буюк Британиянинг Дори воситалари ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг синовларни давом эттиришнинг хавфсизлиги тўғрисида тасдиғини олди ва синовларни қайта бошлади.
Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×