AstraZeneca вакцинаси таркибида чўчқа унсурлари борми?
Олам
−
22 Март 2021
6056Аввалроқ, Индонезия Олий мусулмон кенгаши коронавирусга қарши ингилз-швед AstraZeneca коронавирус вакцинаси таркибида чўчқа гўштидан олинадиган трипсин моддаси борлигини айтиб чиққанди.
Кеча, 21 март куни AstraZeneca'нинг Индонезиядаги вакили Ризмон Абудайри шу масалада баёнот берди. Унда вакцина ишлаб чиқарувчилари коронавируга қарши ишлаб чиққан вакцинаси таркибида шариатда тақиқланган чўчқа унсурлари йўқлигини маълум қилди.
“Бу вектор вирусли вакцинани ишлаб чиқариш жараёнининг ҳеч бир босқичида чўчқа ё бошқа ҳайвонлардан олинадиган бирор унсурдан фойдаланилмайди, бу каби унсурларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига алоқаси йўқ”, дейилади расмий чиқишда.
Маълумот учун, Индонезиянинг Олий мусулмон кенгаши AstraZeneca вакцинаси таркибида чўчқанинг ошқозоности безидан олинган трипсин моддаси борлигини айтиб, уни ҳаром деб фатво берганди. Лекин кенгаш препаратни фақат пандемия шароитидагина фавқулодда қўллашни маъқуллаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон COVAX дастури доирасида ҳозиргача 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини қабул қилиб олди.
LiveБарчаси