AstraZeneca вакцинаси мусулмонлар учун тақиқланади — Индонезия
Олам
−
20 Март 2021
12656Индонезия уламолар кенгаши AstraZeneca вакцинасини мусулмонлар учун тақиқланган деб эълон қилди. Бироқ бошқа препаратлар тақчиллиги сабабли вақтинча ундан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда олий диний идора вакили Асорирун Шолэх маълум қилган.
“AstraZeneca вакцинаси тақиқланган, негаки уни ишлаб чиқаришда чўчқа гўштидан олинадиган трипсин ишлатилган. Шу билан бирга айни вақтда ушбу вакцинадан фойдаланиш мумкин”, деган идора вакили.
У Ислом қонунлари зудлик билан вакциналаш керак бўлган вазиятда бунга йўл қўйишини қўшимча қилди.
Кенгаш вакилига кўра, бошқа “тоза” вакциналар келиши билан AstraZeneca мусулмонлар учун тақиқланади.
Индонезия 1,1 млн доза вакцина олган. Икки ойда яна 10 млн доза вакцина етказилиши кутиляпти. Мамлакатда коронавирусга қарши вакциналар кампанияси 27 январдан бошланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон COVAX дастури доирасида ҳозиргача 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини қабул қилиб олди.
LiveБарчаси