Ўзбекистонда болалар нега COVID-19 га қарши эмланмаяпти?
Жамият
−
05 Апрель 2021
4514Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланди. Дастлаб 65 ёшдан катталар ва бевосита коронавирусни юқтириб олиши мумкин бўлган тиббиёт ходимлари вакцина билан эмланяпти.
Аммо вируснинг янги штаммлари учун “нишон”га айланаётган болаларни эмлаш ҳамон бошланмаган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Ботир Қурбонов болалар нега эмланмаётганига изоҳ берди.
“Болалар ўртасида ҳам касалланиш ҳолатлари кузатилаётган бўлса-да, дунё олимлари, нуфузли илмий-тадқиқот институтлари томонидан яратилаётган вакциналар болалар ўртасида фойдаланиш мумкинлиги ҳозирча тасдиқланмаган.
Айни пайтгача тайёр бўлган ёки ЖССТ томонидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат этилган вакциналар билан болаларни эмлаш ҳозирча кўзда тутилмаган. Шунинг учун 1 апрелдан бошланган эмлаш тадбирларида 18 ёшгача бўлган болаларни эмлашга тавсия этилмаяпти”, дейган Қурбонов.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 3 апрель ҳолатига 83623 нафарни ташкил қиляпти. Беморларнинг 81629 нафари соғайган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун CОVAХ дастури орқали 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси, 27 март куни 1 миллион дозада ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинган.