Озарбайжонга аталган AstraZeneca вакцинаси Ўзбекистонга олиб келинди

Жамият 5252
image

Озарбайжон Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини тақдим этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмаги билан COVAX глобал ташабуссига кўра, Озарбайжон учун мўлжалланган 50 минг доза AstraZeneca вакцинаси Тошкентга келтирилди. 

Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7 миллион 580 минг дозага етган. 

Айтиш жоизки, апрель ойида CОVAХ дастури доирасида мамлакатга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистонга Россиядан “Спутник V” вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келингани ҳақида хабар бергандик.

Маълумот ўрнида, апрель ойида “Спутник V”  вакцинасининг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент), 1 июнь “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги куни 70 минг дозалик 1-компоненти, 10 июнда 70 минг дозалик 2-компоненти, 5 июль куни эса 40 дозалик 1-компоненти келтирилган эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг “Спутник V” вакцинаси захираси 370 минг дозага етди.

Жами вакцина захира 7 миллион 530 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 660 минг дозаси AstraZeneca, 6,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 198
Рейтинг: 3
t
×