Россия ҳудудларига 8 декабргача коронавирусга қарши вакцина етказилади

Олам

image

Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин Роспотребнадзор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлигига 8 декабрга қадар Россия ҳудудларига коронавирус инфекциясини олдини олиш учун вакциналарни етказиб бериш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда Ҳукумат Матбуот хизмати хабарига таяниб маълумот берилган. 

“Бош вазир Михаил Мишустин янги коронавирус инфекцияси олдини олиш учун вакцинани етказиб беришни тартибга соладиган вақтинчалик санитария-эпидемиология қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун бир ҳафта муҳлат берди. Буйруқ Роспотребнадзор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлигига юборилган. Амалга ошириш муддати – 8 декабрь”, дейилган хабарда. 

Шунингдек, вилоят ҳокимлари коронавирусдан уйда даволанаётганларга тиббий ёрдам ва дори-дармонларни етказиб бериш бўйича ишларни давом эттириши айтилган. 

Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кенг кўламли эмлаш бошланишини эълон қилганди. Путин Россияда 2 млн доза атрофида вакцина ишлаб чиқарилганини маълум қилган.

Мамлакат Бош вазири ўринбосари Татьяна Голиковага кўра, Россияда эмлаш бепул ва ихтиёрийлик асосида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ҳозиргача иккита вакцина расман рўйхатда ўтказилган. “Спутник V” вакцинаси 11 августда, “ЭпиВакКорона” препарати эса 14 октябрда рўйхатдан ўтказилган. “Спутник V”нинг самарадорлиги 92 фоизни ташкил этгани айтилганди. 

Маълумот учун, Россиядан бошқа мамлакатлар ҳали ҳам ўз вакцинасини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ходимларига таклиф этмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

ВАКЦИНА РОССИЯ

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг