Бразилияда коронавирус вакцинаси синовида қатнашаётган кўнгилли вафот этди

Олам 4137
image

Бразилияда Оксфорд университети ва AstraZeneca компанияси томонидан тайёрланган коронавирусга қарши вакцина синовида иштирок этаётган кўнгилли вафот этди. Бу ҳақда “Globo” хабар берди.

Таъкидланишича, 28 ёшли волонтеёр коронавирус асоратлари натижасида вафот этган. У шифокор бўлган. Компания махфийлик нуқтаи назаридан унинг шахсини очиқламаган. маълумот бўлишича, кўнгилли бундан бир ҳафта олдин 15 октябрда вафот этган.

Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейрода коронавирус вакцинаси синовини ўтказаётган “Д'Ор” хусусий университети маълумотига кўра, мамлакатда препарат тадқиқотида 8 минг кши иштирок этяпти. Уларнинг ярми плацебо олган. Вафот этган кўнгилли препаратнинг ўзини олгани ҳозирча номаълум.

Аввалроқ, AstraZeneca беморларнинг бирида иккиламчи таъсир пайдо бўлгани сабабли коронавирусга қарши вакцинанинг АҚШда ўтказилаётган учинчи фаза синовларини тўхтатиб қўйганди. Кейинроқ компания Буюк Британиянинг Дори воситалари ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг синовларни давом эттиришнинг хавфсизлиги тўғрисида тасдиғини олди ва синовларни қайта бошлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 137
Рейтинг: 2.9
t
×