БМТ: Ҳафтар Триполини эгаллаш арафасида
Олам
−
09 Декабрь 2019
5558Жорий йилнинг 5 апрель куни генерал Халифа Ҳафтар Ливия пойтахти Триполи шаҳрига ҳужум бошлаганди. Орадан 8 ойдан кўп вақт ўтгач, БМТ Ҳафтар кучлари Триполини эгаллашга яқин турганини маълум қилди.
БМТ Бош котибининг Ливия бўйича махсус вакили Ғасан Саламе “Corriere della Sera” нашрига берган интервьюсида мамлакатдаги вазият ҳақида маълумот берган.
Ғасан Саламенинг сўзларига кўра, Ҳафтар кучларига Россия ҳарбийлари ёрдамга келган. Шундан сўнг вазият ўзгарган.
Ливия Миллий бирдамлик ҳукумати Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Сиёла ҳам Триполининг эгалланиши мумкинлигини инкор этмаган. Унинг сўзларига кўра, Россия Ҳафтарни ҳам аскарий, ҳам техникавий томондан қўллаб-қувватлаяпти.
Россия ўз навбатида, бундай маълумотларни рад қиляпти.
“Бизнинг америкалик ҳамкасбларимиз тарқатаётган миш-мишларга келсак, дунёнинг турли бурчакларида НАТО мамлакатларининг чақирилмаган ва кутилмаган аскарлари бор. Аммо бирор жойда нимадир бўлса, бирор нодавлат тузилма Россия ҳарбийларининг бунда қўли борлиги ҳақида хабар тарқатади”, деган РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Ғасан Саламенинг таъкидлашича, Ливиядаги ҳаракатларда Туркия, Чад, Миср, Саудия Арабистони каби давлатлар ҳам у ёки бу тарафни қўллаб-қувватлаяпти.
LiveБарчаси