Ҳафтар қўшинлари Триполига янги ҳужум бошлади

Олам

image

Маршал Халифа Ҳафтар қўмондонлигидаги Ливия миллий армияси (ЛМА) Трпиолига навбатдаги ҳужумни бошлади. Улар аш-Шаҳода майдонини назоратга олишни режа қилган. Бу ҳақда ЛМАнинг 73-олд бригадаси командири Солиҳ Бухалика маълум қилди.

“Ливия миллий армияси янги босқични бошлаяпти, биз муқаддас ШАйҳидлар майдони остонасидамиз, душман мағлуб бўлиб, жанг майдонидан чекиняпти”, деган Бухалика.

Эслатиб ўтамиз, Ливия миллий армияси қўмондони Ҳафтар жорий йилнинг 4 апрель Ливия пойтахти Триполига ҳужумга ўтишга буйруқ берди. Ливия Миллий бирдамлик ҳукуматининг ҳарбий кучлари ЛМАга жавобан “Ғазаб вулқони” операциясини бошлади. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Триполидаги жанглар оқибатида 1050 нафар одам ҳалок бўлган, 5,5 мингдан ортиғи жароҳатланган.

Ливиядаги вазият

2011 йилда Ливияда Муаммар Қаззофи ҳокимияти ағдарилиб, ўзи ўлдирилгач мамлкатда сиёсий инқироз бошланган. Ливияда ҳозиргача қўшҳокимиятчилик ҳукм суради.

Шарқда сайланган парламент ҳокимияти ўрнатилган бўлса, Триполи ва ғарбни БМТ ва Европа Иттифоқи кўмагида шакллантирилган Фаиз Саррож бошлиқ Миллий бирдамлик ҳукумати бошқаради.

Шарқдаги ҳукмрон доиралар расмий Триполидан мустақил ва ЛМА қўмондони Ҳафтар билан ҳамкорлик қилади. Халифа Ҳафтар жангарилар билан энг узоқ давом этган урушга бошчилик қиляпти.

БМТ 2019 йил баҳорида Ливияда умумий сайлов ўтказишни таклиф қиляпти. Сайлов орқали қонуний ва барча тан оладиган ҳокият органларини шакллантириш мақсад қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Триполи Халифа Ҳафтар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг