ОАВ: Россия Ливияга 400 нафар суриялик ёлланма аскар юборди
Олам
−
19 Сентябрь 2020
9521Суриядаги “Шаббиха” ҳарбий тузилмасининг 400 нафар аъзоси мамлакат шимоли-шарқидаги Қамишли туманида ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, ёлланма аскар сифатида Ливия шарқига юборилган. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, россиялик ҳарбийлар Ливияда Халифа Ҳафтар учун курашиши учун шундай ёлланма аскарлар отрядини тайёрлаяпти.
Шу орқали расмий Москва Ливиядаги вазиятни ўзгартирмоқчи экани таъкидланяпти. Сўнгги вақтларда Ҳафтар Ҳукумат кучларидан қаттиқ зарбалар олиб келаётганди.
Нашрнинг Суриядаги маҳаллий манбага асосланиб ёзишича, юзлаб ёлланма аскарлар куни кеча Қамишлидан Россия авиабазаси “Хмеймим” жойлашган Латакия пвилоятига жўнатилган.
Маълумотларга кўра, Сурияда кўплаб ҳарбий жиноятларга алоқадор “Шаббиха” гуруҳини БААС партиясининг етакчиларидан бири Салим ал-Хеллуш мувофиқлаштириб боради.
Россиялик ҳарбийлар ҳар бир суриялик ёлланма аскарга ойига 1500-2000 доллар таклиф қиляпти.
“Анадолу” Ливия шарқига Россия юборган суриялик ёлланма жангчилар беш минг нафардан ошганини айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ливияда қўшҳокимиятчилик давом этяпти. Мамлакат ғарбида БМТ тан олган Миллий бирдамлик ҳукумати бошқарувни амалга оширса, ғарбда Парламент бошқаруви ўрнатилган. Парламент МБҲга қарши курашаётган Халифа Ҳафтар билан ҳамкорлик қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь