Саррож истеъфоcини эълон қилди
Олам
−
17 Сентябрь 2020
6251Ливияда БМТ томонидан тан олинган Миллий бирдамлик ҳукумати раҳбари Фаиз Саррож шу йилнинг октябрь ойи охирида ўз лавозимидан кетишга тайёрлигини эълон қилди.
Ливиядаги давлат телевидениеси орқали фуқароларга мурожаатида Саррож ўз ваколатларини октябрь ойидан кечиктирмай топширишни “чин дилдан хоҳлашини” таъкидлади.
У октябрь ойига қадар Мулоқот қўмитаси ўз ишини якунлашига, янги Президент кенгаши сайланишига ва янги Бош вазир номзоди эълон қилинишига умид билдирди.
6-10 сентябрь кунлари Марокашнинг Бузника шаҳрида бўлиб ўтган "Ливия суҳбати" доирасидаги учрашувлар натижаларига тўхталар экан, Миллий бирдамлик ҳукумати раҳбари БМТ ҳомийлигидаги сиёсий жараёнларни юқори баҳолаган.
“Биз ушбу музокаралар янада кенгроқ келишув учун асос бўлади деб умид қиламиз. Сўнгги музокаралар давлат тузилмаларини бирлаштириш, парламент ва президент сайловларини ўтказишга қаратилган эди. Тўғридан-тўғри сайловлар Ливияда кенг кўламли келишув учун энг яхши йўлдир. Аммо, мен бошқа ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрман ”, дейди Миллий бирдамлик ҳукумати раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь