Ливия можароси: Ҳафтар ва Саррож Москвада учрашади
Олам
−
13 Январь 2020
5619Ливияда ўзаро кураш олиб бораётган Ливия миллий бирдамлик ҳукумати раҳбари Фаиз Саррож ва Ливия миллий армияси генерали Халифа Ҳафтар бугун, 13 январь куни Москвада учрашув ўтказади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Генерал Халифа Ҳафтар Москвага етиб борган. Саррож ва Ҳафтарнинг музоркараларида Россия ва Туркия вакиллари ҳам иштирок этади.
Маълумот учун, Россия Президенти Владимир Путиннинг Туркияга ташрифи давомида мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан Ливия масаласини муҳокама қилганди.
РФ-Туркия мулоқотидан кейин Ливия Миллий армияси генерали Халифа Ҳафтар Триполи атрофида ўт очиш ҳаракатлари тўхтатилгани ҳақида эълон қилди. Бу режим маҳаллий вақт билан 12 январь кунининг илк дақиқаларидан амал қила бошлади.
Қайд этилишича, ўт очишни тўхтатиш режими шартларига Ҳафтарнинг душманлари - Фаиз Саррож бошчилигидаги Ливия миллий келишув ҳукумати ҳам ҳарбий ҳаракатлардан чекинган ҳолда амал қилинади.
Ўз навбатида Саррож ҳам мамлакат ғарбида ўт очиш тўхтатилгани ҳақида эълон қилди. У ҳам “агар бошқа томон ҳужум бошласа, жавоб қайтарилиши”ни қайд этиб ўтган.
Туркия бундан аввалроқ, Фаиз Саррож сўровига кўра, Ливияга қўшин юборишни маъқуллаб, аскарларини Африка мамлакатига жўнатганди. Эрдўған Ливияга қўшин юбориши мумкинлиги ҳақида гапирганда “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг 2 минг аскари ЛМА тарафда жанг қилаётганини таъкидлаб ўтганди.
Ливиядаги вазиятни барқарорлаштириш учун Италия ҳам томонларни учраштирмоқчи бўлди бироқ Римдаги учрашув сўнгг паллада бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ливияда бугунги кунда қўшҳокимиятчилик давом этяпти. Мамлакат ғарбида БМТ томонидан тан олинган Фаиз Саррож бошлиқ Миллий бирдамлик ҳукумати, шарқида сайланган парламент ҳокимияти ўрнатилган. ЛМА ва Халифа Ҳафтар шарқдаги парламент ҳокимияти билан ҳамкорлик қилади.
Ливияда давом этаётган қўшҳокимиятчилик ва унга барҳам беришга бўлган ҳаракат натижасида кўплаб инсонларни қони тўкиляпти. Маршал Халифа Ҳайтар ва унинг Ливия миллий аримияси пойтахт Триполини олишга уриниши мамлакатдан кескинликни ошириб, гуманитар инқирозни муқаррар қилиб қўйганди.
LiveБарчаси