Ливиядаги ҳалокатли тошқин туфайли амалдорлар ҳибсга олинди

Олам

image

Ливия бош прокурори мамлакатда 11 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган сув тошқинлари сабабли саккиз нафар расмийни ҳибсга олишга буйруқ берди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Табиий офатдан сўнг ишдан бўшатилган Дерна мэри Абдел-Монейм ал-Ҳаити сўроққа тутилганлар орасида.

Шунингдек, прокурорлар Сув хўжалиги ва Тўғон бошқармаси ходимларига тергов тугагунига қадар ҳибсда қолишини маълум қилган.

Улар нотўғри бошқарув, бепарволик ва фалокатга олиб келган хатоларда айбланмоқда. Прокурорларнинг айтишича, расмийлар айбловдан қочиш учун етарлича далиллар келтирмаган.

Ливиядаги тўғонлар 1970 йилларда собиқ Югославия компанияси томонидан шаҳарни иккига бўлиб турган дарё водийси устида қурилган. 2007 йилда турк фирмаси иккита тўғонга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзолаган. 

Давлат аудит агентлигининг 2021 йилги ҳисоботида айтилишича, 2012 ва 2013 йилларда ушбу мақсадлар учун 2 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилганига қарамай, иккита тўғон сақланиб қолмаган. Бутун мамлакат бўйлаб мутахассислар тўғонни таъмирлаш зарурати ҳақида бир неча бор, шу жумладан, ўтган йил ҳам огоҳлантирган.

Ливияда эпимаркази Дерна шаҳрида бўлган тошқин оқибатида 11 минг киши ҳалок бўлди, 20 мингга яқин киши бедарак йўқолди. Шу йилнинг 10 сентябрида “Даниэль” тўфони Ливия шарқига етиб келган эди. Довул оқибатида Дернани ўраб турган иккита тўғон ёрилиб, тошиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет девори ёрилиб, сув тошқини юзага келган эди. Мутахассисларнинг мазкур ҳолат юзасидан берган дастлабки хулосаларида сув тўғонининг ўпирилишига ноқулай об-ҳаво шароити, ёмғир ва кучли шамол, турли кемирувчилар, тулкилар ёки йирик лаққа балиқлар сабаб қилиб кўрсатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливия сув тошқинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made