Нигериялик футболчилар аэропортда 12 соат сув ва овқатсиз қолди
Спорт
−
14 Октябрь
711515 октябрь куни Ливияга сафарда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубоги саралаш ўйини олдидан Нигерияни жуда ёмон сюрприз кутиб олди. Нигерияликлар Ливияга етиб келганида аэропортда 12 соатдан кўпроқ вақт давомида ҳибсга олинди. Бу ҳақда “The Eagle Online” хабар берди.
Манбага кўра. Виктор Бонифесе, Алекс Ивоби, Тайво Авонийи, Уильфред Ндиди ва Адемола Лукман каби футболчилар ўз “озодлик”ларини кутиб, аэропортда ухлашга мажбур бўлган.
Уларнинг аэропортдан олинган суратлари тезда ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди ва нигерияликларнинг 12 соат давомида овқат, ичимлик ва телефон хизматидан фойдалана олмагани ҳаммани ҳайратда қолдирди.
“Бу футбол эмас. Жуда ёқимсиз ҳолат. Жамоа 12 соат давомида гаровда турди. Шармандалик”, дейди терма жамоа аъзоси Ндиди.
Қайд этилишича, Нигерия футбол федерацияси Африка футбол конфедерациясини учрашувга сафар пайтида юзага келган ҳолат учун саралаш ўйинини бойкот қилиш бўйича хабардор қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь