Москва дронлар нишонида: учта аэропортда чекловлар жорий этилди
World
−
11:46 382 1 minute
Россия пойтахти Москва ва Москва вилоятига Украина дронлари ҳужум қилди. Ҳужумлар ортидан айрим аэропортларда самолётларнинг учиши ва қўнишига чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда “Ukrinform“ хабар берди.
Москва мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, бугун, 29 октябрь куни соат 02:15 га қадар Москва томон учиб келаётган 74 та дрон уриб туширилган.
Ҳужумлар ортидан Внуково, Домодедово ва Жуковский аэропортларида самолётларнинг учиши ва қўнишига чекловлар жорий этилган. Бир соатдан кейин Жуковский аэропортидаги чекловлар бекор қилинган. Внуково ва Домодедово аэропортлари эса парвозларни алоҳида рухсат асосида қабул қилишда давом этган.
Чекловлар сабабли Туркиядан Москвага учаётган иккита самолёт йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлган.
Қайд этилишича, Москва вилоятида дронлар ҳужуми хавфи кеча, 28 октябрь куни соат 22:00 атрофида эълон қилинган.
Шунингдек, “Astra“ Telegram-канали кузатувчилари Москва яқинидаги Наро-Фоминск шаҳри атрофида учта портлаш овози эшитилганини билдирган. Уларнинг айтишича, портлашлар Калуга вилояти йўналишида бирин-кетин содир бўлган, бироқ дронлар овози эшитилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия армияси Украинадаги логистика марказлари, энергетика инфратузилмаси ва портларга ҳужум қилганди.
Live
All27 October