ОАВ: Саррож Ливияни бутунлай тарк этди 

Олам 3240
image

Ливия Миллий келишув ҳукумати раҳбари Фаиз Саррож мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда "Al Arabia"га асосланиб хабар берилган.  

Бир неча манбалар у энди Ливияга қайтмаслигини таъкидламоқда. 

Бу Саррожнинг Бош вазир ўринбосари Аҳмед Майтигга 2021 йил 14 февралдан бошлаб ўз ваколатларини топширгани билан ҳам изоҳланган. 

Ливиялик сиёсий таҳлилчи Абдел Ҳаким Маатукнинг фикрига кўра, Саррож бутун иқтисодиётни ёқиб юборгани, ёлланма ва такфирийларни жалб қилгани ва Ливия пулларини талон-торож қилганидан кейин Британия ва Туркия ўртасида яшашни режалаштирмоқда. 

Маълумот ўрнида, Фаиз Саррож 2020 йилнинг октябрь ойи охирида ўз лавозимидан кетишга тайёрлигини эълон қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 3
Теглар
t
×