Ливия пойтахти Триполига ҳужум бошланди
Олам
−
05 Апрель 2019
10793Ливия миллий армияси (ЛМА) маршал Халифа Ҳафрат қўмондонлигида мамлакат пойтахти Триполи шаҳрининг жанубидаги бир нечта районларни қўлга киритди. Бу ҳақда РИА Новости ЛМАдаги манбасига асосан хабар берди.
Халифа Ҳафтар Ливия пойтахти Триполи шаҳрини террорчилардан тозалаш учун ҳужум бошлагани ҳақида "Al Hadath" телеканали хабар берганди. Маршал Ҳафтар шаҳарни 48 соатда эгаллашни режалаштирган.
“Айни вақтда шаҳар кўчалари бўш, афтидан, барча шаҳар аҳолиси уни тарк этишни афзал кўрган. ЛМА ҳозиргача бир неча туманларни эгаллади, масалан, Жанзур ва Ал-Свани. Булар Триполи жануби-ғарбида”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирча тўқнашувлар бўлмаган. Фақатгина кичик гуруҳларнинг ҳужумлари кузатилган.
Триполини назорат қилувчи Ливия Миллий бирдамлик ҳукумати ўз бўйсунувидаги ҳарбийларни юқори даражали ҳарбий тайёргарлик ҳолатига келтирган.
Ливиядаги вазият
2011 йилда Ливияда Муаммар Қаззофи ҳокимияти ағдарилиб, ўзи ўлдирилгач мамлкатда сиёсий инқироз бошланган. Ливияда ҳозиргача қўшҳокимиятчилик ҳукм суради.
Шарқда сайланган парламент ҳокимияти ўрнатилган бўлса, Триполи ва ғарбни БМТ ва Европа Иттифоқи кўмагида шакллантирилган Фаиз Саррож бошлиқ Миллий бирдамлик ҳукумати бошқаради.
Шарқдаги ҳукмрон доиралар расмий Триполидан мустақил ва ЛМА қўмондони Ҳафтар билан ҳамкорлик қилади. Халифа Ҳафтар жангарилар билан энг узоқ давом этган урушга бошчилик қиляпти.
БМТ 2019 йил баҳорида Ливияда умумий сайлов ўтказишни таклиф қиляпти. Сайлов орқали қонуний ва барча тан оладиган ҳокият органларини шакллантириш мақсад қилинган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15