Фельдмаршал Ҳафтар Триполига уч томондан ҳужум бошлади
Олам
−
07 Апрель 2019
7920Ливия пойтахти Триполи яқинида Миллий бирлик ҳукумати аскарлари ва фельдмаршал Халифа Ҳафтар қўмондонлигидаги Ливия миллий армияси ўртасида тўқнашувлар янги куч билан авж олди.
Ҳафтар аскарлари шаҳарга уч томондан ҳужум бошлади: жанглар пойтахтдан шарқдаги Тажуро муниципалитети, ғарбдаги Жанзур тумани ва жанубдаги Триполи халқаро аэропорти жойлашган Бин Ғашир шаҳри ҳудудида кечмоқда.
Бу аэропорт фойдланилмайди ва шу сабабдан катта стратегик аҳамиятга эга эмас, айни вақтда барча парвозлар шаҳарнинг шарқий чеккасида жойлашган “Митига” аэропортидан амалга оширилади. Ҳафтар кучларининг ўнг қаноти айнан шу ерга ҳужум бошлаган. Ҳафтар бундан ташқари, биринчилардан бўлиб миллий банк ва давлат телемарказини эгаллашга уриняпти.
Баъзи гувоҳларнинг сўзларига кўра, ЛМА аскарлари шаҳар марказидан 15 км узоқликда кўриниш берган.
Триполи ҳимоясига ҳукумат қўшинлари ва холис ўз-ўзини ҳимоя қилиш отрядлари жалб қилинган.
Шу билан биргаликда, аввал Миллий бирлик ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келган Ливиядаги йирик радикал жангарилар гуруҳи – “Махсус тўхтатувчи кучлар” (RADA Special Deterrence Forces) ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ҳафтар томонига ўтганини эълон қилди. Агар бу маълумот тасдиқланадиган бўлса, бу Триполидаги миллий бирлик ҳукумати раҳбари, Бош вазир Фаиз Саррож учун жиддий зарба бўлади.
AFP агентлиги маълумотига кўра, пойтахт аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёқилғи ғамлашга киришган.
Миллий бирлик ҳукумати раҳбари Фаиз Саррож телемурожаатда генерал Халифа Ҳафтарни хоинлик ва давлат тўнтариши уюштиришда айблаган.
У ҳукумати шу вақтгача “қўлини тинчлик учун узатганини”, аммо энди Ҳафтар фақатгина “куч ва қаътият”билан қаршилашишини маълум қилди.
Шанба куни Ливия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари пойтахтдан 50 км масофада тўхтаб турган Ҳафтар армияси позицияларига авиазарбалар йўллади. Бу бомбалаш натижалари маълум эмас, аммо Ливия миллий армияси вакили Ҳафтар бу ҳужум учун қасос олишини билдирди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15