Бир ўлимдан қолган Эриксен АПЛ клубига ўтиши мумкин

Спорт

image

Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 ёшли данияликнинг хизматларига Англия Премьер лигасида иштирок этаётган “Брентфорд” клуби қизиқмоқда. “Асаларилар” Эриксенга яна бир мавсум узайтириш имконияти билан олти ойлик шартнома таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи Евро-2020 доирасидаги Дания ва Финляндия ўйинида юраги тўхтаб қолиши натижасида ҳушидан кетган эди. Бир неча кундан сўнг футболчига кардиовертер-дефибрильятор ўрнатилган.

Шу билан бирга, 29 ёшли Эриксен “Интер”ни тарк этишга мажбур бўлди, чунки Италия А Сериясида футболчиларга юрак стимулятори билан ўйнаш тақиқланган. Шундан буён Эриксен расмий ўйинларда майдонга тушмади.

Маълумот учун, Эриксен 2013-2020 йилларда Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби шарафини ҳимоя қилган. У 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ўз терма жамоаси сафида иштирок этмоқчи эканини айтиб ўтган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Эриксен Дания ТЖ Брентфорт

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг