Юрак ҳуружига учраган Кристиан Эриксен саломатлиги ҳақида маълумот берди
Спорт
−
14 Июнь 2021 14460 1 дақиқа
"Интер" ва Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Евро-2020 доирасида Финляндияга қарши ўйиндаги юрак ҳуружидан сўнг илк бор интервью берди.
"Барчага раҳмат, мен ҳеч қачон таслим бўлмайман. Ҳозир янада яхшироқман, аммо нима бўлганини эслашни истамайман. Мен учун ҳаракат қилганларнинг барчасига миннатдорлик билдирмоқчиман", деди Эриксен.
Маълумот учун, даниялик футболчи Евро-2020 доирасида Дания – Финляндия (0:1) ўйини пайтида юрак ҳуружига учраб, ҳушини йўқотганди. Футболчилар ва ўз вақтида кўрсатилган шифокорларниг дастлабки ёрдами сабабли унинг ҳаёти сақлаб қолинган эди.
"Тоттенхем" клубининг собиқ бош шифокори Санжай Шарма эса, Эриксеннинг соғлигида аввал нуқсон бўлмагани ва бу ҳолат коронавирус билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, вирус юракда майда чандиқчалар ҳосил қилади.
Ҳумоюн Орипов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь