“Бенфика” футболчиси Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи

Спорт

image

Португалиянинг “Бенфика” жамоаси ярим ҳимоячиси Жанлука Престианни Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги учрашувда юзага келган ирқчилик можароси бўйича тергов давом этаётган бир пайтда “Реал Мадрид” ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорга қарши судга даъво аризаси киритмоқчи. Бу ҳақда “El Chiringuito” нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчи Европа футбол уюшмаси, Халқаро футбол федерацияси ҳамда Португалия суд органларига расмий шикоят юборишни режалаштирмоқда. Престианни воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ўтказилиши ва барча иштирокчилар жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда.

Хабарларга кўра, жорий йилнинг 18 февраль кунги “Бенфика” ва “Реал Мадрид” жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашувда Престианни оғзини футболкаси билан ёпган ва Винисиус Жуниорни ҳақорат қилган. Бу эса видеоёзувлар орқали айтилган сўзларнинг аниқ мазмунини аниқлашни қийинлаштирган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UEFA ушбу ҳолат юзасидан тергов давом этаётганини ва шу билан бирга Жанлука Престианни Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги “Реал Мадрид”га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мбаппе Винисиус Жуниор “Бенфика” Жанлука Престианни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг