Винисиус ўйинида нега пасайиш бўлганини айтди
Sport
−
17:43 368 2 minutes
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор жорий мавсумга тайёргарликни етарлича жиддий қабул қилмаганини тан олди ва ўйини пасайиши сабабларини тушунтирди. Бу ҳақда у Бразилия терма жамоасининг Сингапурга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Футболчининг айтишича, Бразилия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан муддатидан олдин чиқиб кетиши унда катта умидсизлик уйғотган. Кейинги таътил вақтида Винисиус одатдаги машғулотлар сонини камайтириб, кўпроқ дам олишни ва оиласи билан вақт ўтказишни маъқул кўрган.
“Таътил давомида аввалги йилларга қараганда камроқ машғулот ўтказдим. Балки бу мавсум бошидаги ҳолатимга таъсир қилгандир”, дейди ҳужумчи.
Шунингдек, “Реал Мадрид” билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар ва бошқа клубларнинг унга қизиқиши ҳам қўшимча босим юзага келтирган. Бразилиялик футболчи келажаги билан боғлиқ ноаниқликлар руҳий ҳолатига таъсир қилганини айтган.
Винисиус жорий мавсумда “Реал Мадрид” сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 1 гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Мадридликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо жорий мавсумда унга фақат уч та учрашувни тўлиқ ўтказишига имкон берган.
Футболчи ўтган мавсумнинг биринчи ярмида ҳам гол уришда қийналганини, бироқ кейинчалик самарадорлигини ошириб, 20 та голлик натижадан юқори кўрсаткич қайд этганини эслатган.
Винисиус ҳатто Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳам йиллар давомида энг юқори савияда ўйнашда қийинчиликларга дуч келганини таъкидлаган.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси сўнгги ўртоқлик учрашувида Японияга қарши майдонга тушиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу баҳсда Винисиус дублни расмийлаштирди.
Live
All