Неймар Винисиуснинг собиқ севгилиси билан муҳокамалар марказига тушди
Спорт
−
14:05 301 2 дақиқа
Бразилиянинг “Сантос” жамоаси ҳужумчиси Неймар Сан-Паулуда бўлиб ўтган Формула-1 Гран-приси олдидан ташкил этилган зиёфатдан кейин муҳокамалар марказига тушди. Бразилиялик футболчи “Реал” юлдузи Винисиус Жуниорнинг собиқ севгилиси, блогер Виржиния Фонсека билан бирга клубга борди. Бу ҳақда CNN Brasil нашри хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, зиёфат покер клубининг хусусий ҳудудида ўтказилган ва меҳмонларга у ерда телефонлардан фойдаланиш тақиқланган. Нашр маълумотларига кўра, Неймар ва Фонсека бир-бирига яқин муносабатда бўлган. Жумладан, Виржиния футболчи диванда ўтирган пайтда унинг тиззасида рақсга тушган. Бироқ
Виржиния Фонсека вакиллари ушбу хабарларни “мутлақо ёлғон” деб атади. Блогернинг ўзи ҳам бундай даъволарни қатъиян рад этди.
Неймар ҳам вазиятга шахсан муносабат билдириб, тарқатилаётган хабарлар чегарадан ошганини таъкидлади. У Виржиния билан ишқий муносабатлари йўқлигини маълум қилди.
“Мен бундай мавзулар ҳақида очиқ гапиришга одатланмаганман, аммо бу сафар одамлар ҳаддан ошиб кетишди. Бошқа инсон билан муносабатларим ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда ва мен буни рад этмоқчиман. Одамлар ҳақиқий вазиятдан кўра машҳур исмлар атрофидаги шов-шувга кўпроқ қизиқадиган дунёда яшаётганимиз ачинарли. Жамоам аллақачон баёнот берди, аммо бу воқеага нуқта қўйиш учун ўзим ҳам чиқиш қилишим керак эди. Барчага салом, илтимос, менга бемалол покер ўйнашга имкон беринг”, деб ёзди Неймар ўзининг ижтимоий тармоқларида.
Маълумот учун, Неймар блогер Бруна Бьянкарди билан турмуш қурган ва жуфтлик учинчи фарзандини кутмоқда. Виржиния Фонсека эса аввалроқ “Реал” футболчиси Винисиус Жуниор билан муносабатда бўлган ва ҳозирда жуфтлик ўз муносабатларини тўхтатган.
Live
Барчаси