“Бахти Ташкентский”нинг акаси ва яна икки киши қидирувга берилди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 10 февраль куни  бир қатор жиноятлар билан айбланган "Бахти Ташкентский"(Бахтиёр Қудратуллаев)нинг акаси Шухрат Қудратуллаев ва яна икки нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу ҳақдаТошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбланаётган 1964 йилда туғилган Исомиддинов Ҳусан Ҳошимович, 1966 йилда туғилган Қудратуллаев Шухрат Запарович ва 1988 йилда туғилган Вафоев Феруз Муҳаммадсалаевич жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган.

Шунингдек, ИИББ фуқароларга мурожаат қилиб, агар кимдир ушбу шахсларнинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг +998712064569, +998712064946 ёки 102 рақамларига ёхуд +998993707394 Telegram-рақамига мурожаат қилишини ва мурожаатчининг шахси сир сақланишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 2 декабрь куни “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинган эди. Орадан 22 кун ўтиб, 24 декабрь куни унинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаев ҳам ушланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ қидирув Бахти Ташкентский Шухрат Қудратуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг