“Авторитетлар ови”: Фарғонада 25 нафардан ортиқ шахс қўлга олинди

3-саҳифа

image

Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда 96 та жиноят аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланган. Гуруҳбозликка алоқадор 25 нафардан ортиқ шахслар безорилик устида қўлга олиниб, уларнинг фаолиятига чек қўйилган.

Ўтказилган тадбирлар натижасида 5 кг 921 грамм гиёҳвандлик воситалари, 414 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар, 42 та қурол-яроғлар, 221 та ўқ-дорилар, 61 дона турли жиноятга дахлдор материаллар тайёрланган компьютер, телефон ҳамда тақиқланган диний адабиётлар аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мисол учун Тошлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро ўз хонадонида 8 дона жанговар ов қуроли ўқ дорилари, 61 дона гильзалар, 400 грамм порох, 140 дона 5,6 мм калибрли жанговар ўқ-дорилар қонунга хилоф равишда сақлаб келингани аниқланган.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 декабрь куни муқаддам Жиноят кодексининг 164-, 165-, 166- ҳамда 277-моддалари билан судланган, Марғилон шаҳар Гулистон маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган, тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатиб келган, жиноий тажовузкор Б.Ҳамидов шахсга оғир тан жароҳати етказиб, яшириниб юргани аниқланиб ушланган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ҳам тезкор профилактик тадбирлар доирасида жиноятчиликда гумонланган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Фарғона Гуруҳбозлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг