Автомобилларни экологик сертификатлаш тартиби бекор қилинди

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонга олиб кирилаётган енгил ва юк автомобиллари (М ва N тоифалари) учун экологик сертификат талаб этилмайди. Бу ҳақда “Республикада ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 597-сонли ҳукумат қарорида белгиланди. 

Қарорга кўра, автомобилларнинг экологик талабларга мувофиқлиги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Ғилдиракли транспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент асосида баҳоланади.

  • М тоифаси – йўловчи ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (енгил автомобиллар, автобус ва микроавтобуслар).
  • N тоифаси – юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (юк машиналари ва шассилар).

Мазкур ўзгаришга кўра, машинанинг ҳужжатлари ёки лаборатория синови орқали “Евро-4“ талабидан паст эмаслиги тасдиқланиши керак. “Евро-4”дан паст машинага рухсат берилмайди.

Ариза берувчи экологик тоифага мувофиқликни тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлардан бирини тақдим этиши лозим:

  • ишлаб чиқарувчи мамлакатда “Евро-4”дан паст автомобиллар ишлаб чиқариш тақиқланганини кўрсатувчи қонун ҳужжати;
  • ишлаб чиқарувчи ёки унинг вакилидан транспорт воситаси “Евро-4”дан паст эмаслиги ҳақидаги расмий хат;
  • шунга оид бошқа техник ҳужжатлар.

Шу билан бирга, электр двигателига эга транспорт воситалари экологик баҳолашдан озод этилади (гибридлар бундан мустасно).

Яъни, янги тартибга кўра, автомобиллар учун экологик сертификат олиш шарт эмас, аммо улар барибир “Евро-4” талабларидан паст бўлмаслиги керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автомобиллардан атмосферага чиқаётган ифлослантирувчи моддаларни қисқартириш бўйича “Экологик транспорт” тизимини жорий этиш муддати 2026 йил 1 январга қадар ўзгартирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон автомобил Евро-4

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг