Анжелина Жоли БМТни фаластинликларга нисбатан адолатсизликда айблади

Олам

image

Америкалик актриса ва БМТнинг собиқ яхши ният элчиси Aнжелина Жоли БМТнинг адолати маълум гуруҳлар учун бўлиб, қолганларга ишламаслиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда “Anadolu“ агентлиги хабар берди.

Жоли инсон ҳуқуқлари жаҳон бўйлаб нотекис тақсимлангани, дунё “ишбилармонлик манфаатлари” асосида ишлаётганига эътибор қаратган ва буни “жуда хунук ҳолат” деб атаган.

“Манфаатпарастлик ҳатто охирги вето ҳуқуқига эга бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ҳам биринчи ўринда. Ҳар доим шундай бўлган ”, дейди у.

Актриса, шунингдек ҳукуматлар, сиёсатчилар ва қарор қабул қилувчилар ваъда беришади, декларациялар қабул қилишади, лекин бу кўпинча "ҳеч нарсани ўзгартирмайди, деб ҳисоблайди.

Унинг фикрича, кўпчилик “мустамлакачилик тугаган” деб ўйлайди, аслида дунёда йирик давлатларнинг бошқа давлатлар устидан босқинчилик сиёсати давом этмоқда.

“Ривожланмаган мамлакатларга нисбатан муносабат, уларнинг эркини бўғиш ва уларга тегишли бойликларни тортиб олиш ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқдир”, дея қайд этган актриса.

Унинг сўзларига кўра, яҳудий давлати қочиб қутуладиган жойи йўқ аҳолини қамал қилиб, уларни бомбардимон қилмоқда. Ғазо секторини бегуноҳ болалар ва аёлларнинг қабристонига айлантиряпти.

“Ўлганларнинг 40 фоизи бегуноҳ болалар. Бутун оилалар қирғин қилиняпти. Дунё эътибор қаратаётган бир пайтда ва кўплаб ҳукуматларнинг фаол қўллаб-қувватлаши билан миллионлаб фаластинлик тинч аҳоли – болалар, аёллар, оилалар биргаликда жазоланмоқда ва уларга ҳайвондек муносабатда бўлиняпти. Бу ҳам етмагандек улар халқаро ҳуқуққа зид равишда озиқ-овқат, дори-дармон ва инсонпарварлик ёрдамидан маҳрум қилинган”, деган собиқ яхши ният элчиси.

Анжелина Жоли ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига Ғазодаги вайронагарчиликлар суратини жойлаб:

“Ғазо қарийб йигирма йилдан бери улкан қамоқхона эди ва энди бегуноҳлар қабристонига айланди”, деб ёзган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Анжелина Жоли Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг