Ғазо олдин қамоқхона эди, энди қабристонга айланди –Aнжелина Жоли

Олам

image

Таниқли Голливуд актрисаси Анжелина Жоли Ғазо секторида бегуноҳ ҳалок бўлаётган аҳолини тилга олди ва томонлардан зудлик билан сулҳ тузишни талаб қилди. У бу ҳақда ўзининг Facebook'даги саҳифасида пост қолдирди.

"Бу қочадиган жойи йўқ, қамалдаги аҳолини атайлаб бомбардимон қилишдир. Ғазо қарийб йигирма йил давомида очиқ қамоқхона бўлиб келган ва тез суръатларда оммавий қабристонга айланиб бормоқда. Ҳалок бўлганларнинг 40 фоизи бегуноҳ болалардир. Бутун бошли оилалар ўлдирилмоқда. Дунё  бунга гувоҳ бўлаётган ва кўплаб ҳукуматлар фаол қўллаб-қувватлаётган бир пайтда миллионлаб фаластинлик тинч аҳоли - болалар, аёллар, оилалар халқаро ҳуқуққа зид равишда жазоланмоқда ва озиқ-овқат, дори-дармон, инсонпарварлик ёрдамидан маҳрум қилинмоқда", деб ёзган актриса. 

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, инсонпарварлик сулҳини талаб қилишдан бош тортиш ва Бирлашган Миллатлар ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг ҳар икки томонга ҳам келишувни юклашига тўсқинлик қилиш билан дунё етакчилари бу жиноятларга шерик бўляпти.

БМТнинг собиқ элчиси Жоли постида сўнгги  ҳафталарни қандай ёрдам кўрсатишни ўйлаш билан ўтказгани ва азоб чеккан оилалар учун ибодат қилаётганини билдирган.

"Энг оғири - жуда кўп болалар ўлдирилди ёки етим қолди. Исроилда содир бўлган воқеа террористик ҳаракатдир. Аммо бу Ғазода борадиган жойи, озиқ-овқат ва сувга, эвакуация қилиниш имкониятига ва ҳатто, чегарадан бошпана излаш ҳуқуқига эга бўлмаган тинч аҳолини бомбардимон қилишни ҳамда бунинг оқибатида ҳалок бўлган бегуноҳ ҳаётларни оқлай олмайди", дейди у.

Бундан ташқари, Анжелина Жоли секторга етказиб берилаётган инсонпарварлик ёрдамларига бўлган талаб тобора ортаётганига тўхталди ва бутун инсоният номидан сулҳ талаб қилди.

"Инсоният зудлик билан сулҳ талаб қилади. Фаластин ва Исроилликларнинг ҳаёти бутун дунёдаги барча одамларнинг ҳаёти билан тенг аҳамиятга эга", деди БМТнинг собиқ элчиси.

Актрисанинг билдиришича, у ҳам Ғазо секторига тиббий ёрдам учун хайрия қилган. 

Маълумот учун, Анжелина Жоли 20 йилдан ортиқ БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлигида фаолият юритган. У 2001-2012 йилларда яхши ният элчиси, 2012-2022 йилларда эса махсус элчи лавозимида ишлаган. БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигидаги фаолияти давомида у 60 дан ортиқ дала миссияларини амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо Aнжелина Жоли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made