Anonymous Путинга ультиматум қўйди

Олам

image

Anonymous хакерлар гуруҳи Россия Президенти Владимир Путинга ультиматум қўйди. Бу ҳақда “Korrespondent” нашри хабар бермоқда.

Хакерлар Путиннинг зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилиб, Россия Президенти учун “махсус операция” тайёрлаганликларини айтишмоқда. Anonymous’га тегишли видеомурожаатни Twitter’да эълон қилди.

“2018 йилда бизнинг гуруҳимиз “Роскомнадзор” веб-сайтини қандай бузиб кирганини эслайсизми? Жаноб Путин, Афғонистонга қандай мағлуб бўлганингизни эслайсизми? Энди биз Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларини ошкор қилдик. У ерда почта ва пароллар бор эди, ҳозир эса бу маълумотлар базаси Twitter’да. Сизнинг Финляндия ва Швецияга таҳдид қилишга уринишларингиз шармандалик. Сиз бу мамлакатлар НАТОга қўшилса, таҳдид қиласиз”, деган Anonymous.

Бундан ташқари, хакерлар кўп йиллар давомида яширинган нарсаларни нашр этишлари ҳақида хабар беришган. Anonymous бу маълумот Путин ва унинг “бузуқ қўғирчоқлари” учун қаттиқ зарба бўлишини ваъда қилган.

“Сиз ёлғон гапираётган жамиятдан яширмоқчи бўлган ахлоқсизликни аниқлашимиз фақат вақт масаласидир. Биз шкафдаги ҳар бир скелетни кўрсатамиз. Энди биз Украина халқининг ҳуқуқларини тиклашни ва истеъфога чиқишингизни талаб қиламиз”, дейилади видеода.

Шунингдек, хакерлар Anonymous’нинг барча аъзоларини “Владимир Путиннинг оғзини ўз ифлос пуллари билан ёпишга” чақирган.

Аввалро Anonymous хакерлик гуруҳи Украинага ҳужум бошлаган Россияга қарши киберуруш эълон қилгани хабар берилганди.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

654

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг