Андижонда 19 туп дарахт қўпориб ташланди (видео)
3-саҳифа
−
1943 1 дақиқа
Андижонда фермер хўжалиги ишчиси томонидан 19 туп тут дарахти қўпориб ташлангани оқибатида табиатга 1,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тут дарахтлари қўпориб ташлангани акс этган видеолавҳа тарқалганидан сўнг, ҳолат юзасидан Экология бошқармаси Экология полицияси ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш давомида дарахтлар Андижон вилоятидаги “Baxt Imkon Rivoji” фермер хўжалиги ҳудудида хўжалик ишчиси томонидан қўпориб ташлангани аниқланган. Ҳудудда жами 19 туп тут дарахти нобуд қилинган.
Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳолат оқибатида табиатга етказилган зарар миқдори 1,5 миллиард сўмдан ошган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар дарахтларни қўпориб ташлаш қонунийлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳрида 26 туп Элдор қарағайи рухсатсиз кесилгани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси