Алишер Қодиров Ўзбекистонга Украина тақдирини эслатган рус сенаторига жавоб қайтарди
Жамият
−
27 Сентябрь
23076Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Россия парламентининг юқори палатаси – Федерация кенгаши халқаро ишлар бўйича қўмита раисининг ўринбосари Андрей Климовнинг “Lenta.ru”га берган интервьюсида ўзига қарата айилтган гапларга жавоб қайтарди.
Аввалроқ, сенатор Андрей Климов Ўзбекистон парламенти спикери ўринбосари Алишер Қодировнинг Россияга “ўз ички ишлари билан шуғулланиш” чақириғига “жавобан” Украинага шаъма қилиб, мамлакат тақдирини эслатган эди.
“Украина мисолида қўрқитиш Кеосянда ранглироқ чиқаётганди, ҳамма ишни усталари қилгани маъқул”, дейди уз ўз Telegram-каналида эълон қилган постида.
Шунингдек, у кўпроқ Россия каби бозордан айрилиб қолишдан қўрқишини маълум қилган.
Маълумот учун, Тигран Кеосаян “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги, RT телеканали ва “Sputnik” ахборот агентлигининг бош муҳаррири Маргарита Симоняннинг турмуш ўртоғи ҳисобланади. Юқоридаги оммавий ахборот воситалари Россия асосий пропоганда машинаси ҳисобланади.
2022 йилнинг апрель ойида Кеосаяннинг YouTube’даги каналида унинг қозоғистонликларни ношукрликда айблаб, Украинадаги аҳволдан хулоса чиқаришга чақирган ҳақоратли видеоси пайдо бўлган.
Шу йилда Россиянинг Украинага босқинидан сўнг Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Канада ва бир қатор бошқа мамлакатлар Кеосаянга нисбатан шахсий санкциялар жорий этган. 2022 йил июнь ойида Қозоғистон ТИВ Кеосаянни “нохуш шахслар” рўйхатига киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов ҳам россиялик сенаторнинг Украина тақдирини эслатувчи шаъмасига жавоб қайтариб, Андрей Климовга компас олиб, шаъмалари билан тўрт томонга йўл олиши мумкинлини айтган эди.
LiveБарчаси