АҚШдаги университетда отишма бўлди
Олам
−
04 Октябрь 2023
4422Америка Қўшма Штатларининг Балтимор шаҳридаги Морган давлат университети биноларидан бирида отишма содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар полицияси бошқармаси маълум қилди.
Билдирилишича, отишма оқибатида тўрт киши яраланган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари талабалар ва ўқитувчиларни воқеа жойидан узоқроқ туришга чақирмоқда.
Ҳозирча ҳодиса юзасидан ҳеч ким ҳибсга олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри яқинида содир бўлган оммавий отишмада камида 10 киши ҳалок бўлганди. Февралда эса Мичиган университетида қуролланган шахс томонидан уч киши ўлдирилган ва беш киши жароҳатланганди. Март ойида Нэшвилл шаҳридаги бошланғич мактабда фожиали отишма бўлди. Оқибатда 9 ёшли уч нафар ўқувчи ва уч нафар мактаб ходими ҳалок бўлди. Июнда Amazon компаниясининг ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган 37 ёшли Тожикистон фуқароси отиб ўлдирилди. Июль ойида Балтимор шаҳрида жойлашган мавзелардан биридаги отишмада 2 киши ҳалок бўлди, 28 киши яраланди. Августда Флорида штатидаги савдо марказида юз берган отишмада тўрт киши ҳалок бўлди. Кеча, 3 октябрь куни Таиланддаги савдо марказида 14 ёшли бола отишма содир этди, оқибатда камида уч киши ўлди, яна етти киши яраланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь